Фуқаролардан Ўзбекистон ва Эрон ўйинини кўриш учун жамоат транспортида келиш сўралади
Аввал хабар берилганидек, бугун, 10 октабрь куни соат 19.00 да Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашишади. Ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли сотувга чиқарилган барча чипталар тугаган.
“Футбол майдонига ўйин бошланишидан вақтлироқ ташриф буюришни, шахсий транспортда эмас, балки жамоат транспортида келишни, чипталарсиз футбол майдонига келмасликни (чипталарсиз майдонга киритилмайди) сўралади”, – дейди ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, футбол ишқибозларига қулайлик яратиш ва тирбандликларга йўл қўймаслик мақсадида қўшимча жамоат транспортлари ажратилган.
Шунингдек, футбол ишқибозлари майдонда жамоат тартибига ва ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишларини, мухлислик маданиятига амал қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.
Шарҳлар