Фуқаронинг номига 15 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилди
Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли А.О. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 15 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи М.А., жабрланувчи A.O.га “СМС” хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг номидан 15 млн. онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва уларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан M.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар