Фуқаронинг пластигидаги пуллар ечиб олинганлиги ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди
Бухоро вилоятида яшовчи аёл С.Н. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум сабабларга кўра 795.000 сўм пул маблағлари ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, С.Н.нинг пул маблағлари ойлик маиший техника кредит тўловларини вақтида амалга оширмаганлиги сабабли ўзининг номига расмийлаштирилган банк картасидан 795.000 сўм миқдоридаги пуллар банк томонидан ечиб олинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.
Улашиш:
Шарҳлар