Фуқаронинг пуллари телеграм гуруҳда танишган фирибгар томонидан ўзлаштирилди
Самарқанд вилоятида яшовчи Х.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи С.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган С.С., жабрланувчи Х.Ғ. билан телеграмдаги «Аксессуарлар» номли гуруҳда танишиб, у харид қилган техника воситаларини арзон нархда қилиб беришини айтган ва олдиндан 700.000 сўм миқдоридаги пулларни «аванс» тариқасида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар