Фуқаро давлатга қарашли ер майдонини пул эвазига олиб бермоқчи бўлди
Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро K.И.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлганлиги аниқланган.
У гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 300 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтган ва ушбу пуллар ҳисобидан 14 200 АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўмни олган вақтида далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар