Фуқароларга сохта ҳавола юбориб, пулларини ўзлаштириб келган фирибгар қўлга олинди
Наманган вилоятида яшовчи 28 ёшли аёл М.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Л.П. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи Л.П. интернет фойдаланувчиларига телерам мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб келган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи М.М.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 4 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Л.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар