Фуқаронинг гумони ўринсиз бўлиб чиқди
Фарғона вилоятида яшовчи Т.М. ИИБга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум сабабларга кўра 1,5 млн сўм пул маблағлари ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Т.М.нинг пул маблағлари ойлик микрокредит тўловини вақтида амалга оширмаганлиги сабабли ўзининг номига расмийлаштирилган банк картасидан 1,5 млн сўм миқдоридаги пуллар банк томонидан ечиб олинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.
Улашиш:
Шарҳлар