Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиада ўйинларидаги охирги ўйинини дуранг билан якунлади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Доминикан Республикасига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Рафа Нуньес ҳисобни очган бўлса, ўзбекистонлик футболчилар 58-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, рақиб дарвозасига тўпни Алишер Одилов киритди.
Шу тариқа, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Париждаги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади, Испания ва Миср терма жамоаларига қарши иккита ўйинда мағлуб бўлди ва сўнгги ўйинда Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнади.
Улашиш:
Шарҳлар