«Грузия Орзуси» партияси собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини президентликка номзод қилиб кўрсатди

Foto: ochiq manba

Бу ҳақда «Грузия Орзуси» партиясининг фахрий раиси ва асосчиси Бидзина Иванишвили партиянинг марказий офисида бўлиб ўтган брифингда эълон қилди хабарига таяниб BBC ёзмоқда.

У номзодни таништирар экан, Иванишвили Кавелашвилини «грузин эркакларининг энг яхши тимсоли» деб атади: «Ишончим комилки, Михаил Кавелашвили президентлик институтидан вақтинча тортиб олинган обрўни тўлиқ тиклай олади».

53 ёшли Кавелашвили — собиқ футболчи, 2016-йилдан бери Грузия парламенти депутати. У «Халқ кучи» партияси етакчиларидан бири бўлиб, бу партия расмий равишда ҳокимиятдаги «Грузия Орзуси» партиясидан ажралиб чиққан.

26-октабр куни бўлиб ўтган парламент сайловларида, натижаларини Грузия президенти ва мухолифат тан олмаган бўлса-да, Кавелашвили ва «Халқ кучи» партияси етакчилари «Грузия Орзуси» партиясининг рўйхатида қатнашган.

Грузияда президентлик сайловлари 14-декабрь куни бўлиб ўтади. Бу сафар мамлакат президенти умумхалқ овоз бериши орқали эмас, балки 300 нафар аъзодан иборат сайлов коллегияси томонидан танланади. Янги президент беш йиллик муддатга сайланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.