Футзал бўйича жаҳон чемпионати илк бор Ўзбекистонда ўтказилади

Foto: daryo.uz

Бу йил 14 сентябрдан 6 октябргача илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади.

Бухоро шаҳри ҳам нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Мазкур мусобақани вилоят марказида барпо этилган “Универсал” спорт мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.

«Ҳозирги вақтда “Универсал” спорт мажмуасининг қурилиши тўлиқ якунланди. Мажмуа жаҳон стандартлари даражасида жиҳозланди. Футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёр», – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов.

“Универсал” спорт мажмуасининг расмий очилиш маросимида синов ўйини – Ўзбекистон футзал афсоналари ва Бухоро футзал юлдузлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Тенг курашларга бой ўтган баҳс мухлисларга ҳақиқий футбол завқини улашгани билан эсда қоладиган бўлди. Учрашув якунида Бухоро футзал юлдузлари ғалабани қўлга киритди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.