ФВБ ходимлари Чирчиқ дарёси оқими олиб кетган балиқчини қутқариб қолди
19 июнь куни Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида хизмат олиб бораётган вақтда бир фуқаро сувда хушсиз холда оқиб келаётганлигини кўриб қолган. Қутқарувчилар зудлик билан қутқариш ишларини олиб бориб, ушбу фуқарони сувдан олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг фуқаро малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Маълум бўлишича ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда дарё суви тез оқаётганлиги сабабли мувозанатни йўқотиб ўзи ҳам оқиб кетган.
Улашиш:
Шарҳлар