ФВВ бошчилигида махсус борт Россияга учиб кетди
Россия Федерациясининг Пенза вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида халок бўлган ва жабрланганларни Ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 12 январ куни соат 11:20 да Россия Федерациясига учиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Нижнеломов районида ҳаракатланган “JAC” русумли “Минивен” автомобили ва “Volvo” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида автомобиль ичида бўлган жами 9 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар