ФВВ сел хавфидан огоҳлантирмоқда
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 5-8-ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8-ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуққачани, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с.гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с.гача кучайиши мумкин. 5-6-ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.
“Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5-7-ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин”, – дейилади ФВВ хабарида.
Шарҳлар