ФВВ Тошкент метрополитенининг ер усти линияси ёнида содир бўлган ёнғин сабабларини ўрганмоқда

Пожар в Ташкенте
Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда 15 январь куни Тошкент метрополитенининг ер усти линияси яқинидаги дўконларда содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, соат 14:56 да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига енгил конструкциялардан қурилган дўконларда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Соат 15:01да воқеа жойига тўрт нафар ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи етиб келган, соат 15:05 да ёнғин маҳаллийлаштирилган, 15:12 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент метрополитенининг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги дўконларда содир бўлган ёнғин поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.