Гаитида қуролли тўда 70 кишини ўлдириб, ўнлаб уйларни ёқиб юборди.

Фото: Открытые источники

Гаитида қуролли тўданинг ҳужуми натижасида камида 70 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ фуқаро ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда  Reuters.

3-октабр, пайшанба куни эрта тонгда Артибонит департаментининг Понт-Сонде шаҳрига қуролланган шахслар ҳужум қилиб, аҳолига автомат милтиқлардан ўқ узган. Хабарларга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари уйлар ва машиналарга ўт қўйиб, аҳолини шаҳарни тарк этишга мажбур қилган. Ҳодиса учун жавобгарликни Гран Гриф тўдаси раҳбари Лаксон Элан ўз зиммасига олди.

“Ҳимоясиз аёллар, эркаклар ва болаларга қарши содир этилган бу даҳшатли жиноят нафақат қурбонларга, балки бутун Гаити халқига ҳужумдир”, деди Бош вазир Гарри Конил Х ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гаитида хавфсизлик ва гуманитар вазият 2021-йилда президент Жовенел Моисенинг ўлдирилиши ва зилзиладан кейин ёмонлашган. Тўдалар пойтахт Порт-о-Пренснинг 80% дан ортиғини назорат қилади.

Март ойи бошида жиноятчиликка қарши курашиш учун Гаитига минг нафар полициячидан иборат Кения тинчликпарвар кучларини юбориш тўғрисида келишув имзоланган эди.

Жиноий тўдалар пойтахтнинг катта қисми ва бошқа ҳудудларни назорат қилаётган Гаитида ўтган йил давомида кенг тарқалган бандитизм 8000 га яқин одамни ўлдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.