Ўгай ота 6 яшар болани камар билан калтаклади
Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан кузатувга олинди.
Аниқланишича, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи Ш.Н. (1988 йил, эркак) ўзи билан бирга 2024 йилдан шаърий никоҳда бўлган Т.Д. нинг 2017 йилда туғилган, фарзанди Э.О. (6 яшар ўғил бола) ни яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаган.
Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланди. Вояга етмаган О.Э. да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, Ш.Н. Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди ва унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.
Шарҳлар