Гаяне Умерова ЮНEСКО Бош директори билан учрашди
17 июнь куни Франция пойтахти Парижда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди.
Томонлар 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНEСКО (1945 йил 16 ноябрда ташкил этилган) Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишган.
Мазкур Бош конференция давомида ЮНEСКО ваколатлари доирасида янги жаҳоншумул ташаббусларни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир стратегик лойиҳа ва дастурларни такомиллаштириш, қабул қилиш бўйича келишувга эришилган.
Улашиш:
Шарҳлар