Ғалла мавсуми авж паллада давом этмоқда
Республика бўйлаб 1 012 775 гектар ер майдонида экилган ғаллани йиғиб олиш учун 970 та ўрим комбайни ажратилган. АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева “Ғалла 2024” мавсумида етказиб берилган техникалар ҳолати ҳақида маълумот берди.
“Ўзагролизинг” АЖ нинг ҳудудий филиаллари томонидан 2024 йилнинг 1 июнь ҳолатига лизинг асосида етказиб берилган мавжуд лизинг объектлари сони 11 766 донани ташкил этиб, шундан 2024 йилнинг 12 июнь ҳолатига 9 504 дона турли русумдаги техникалар техник мониторинг кўригидан ўтказилган», – дейилади хабарда.
Жумладан:
⏺Қорақалпоғистон Республикасида 995 дона;
⏺Андижон вилоятида 596 дона;
⏺Бухоро вилоятида 590 дона;
⏺Жиззах вилоятида жами 418 дона;
⏺Қашқадарё вилоятида 874 дона;
⏺Навоий вилоятида 414 дона;
⏺Наманган вилоятида 982 дона;
⏺Самарқанд вилоятида 781 дона;
⏺Сирдарё вилоятида 718 дона;
⏺Сурхондарё вилоятида 985 дона;
⏺Тошкент вилоятида 612 дона;
⏺Фарғона вилоятида 1 056 дона;
⏺Хоразм вилоятида 483 дона техникалар бўйича техник мониторинг кўригидан ўтказиш ишлари амалга оширилди.
💰 Шунингдек, 2024 йилнинг 21 июнь ҳолатига кўра «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти томонидан 4 448 дона, умумий қиймати 938, 2 млрд. сўмлик техникалар лизингга етказиб берилди.
Шарҳлар