Россиялик продюсер Гаврилов – Тимур Ҳайдаровнинг клиникасида вафот этди
Машҳур метрополитанлик тадбиркор ва продюсер Пётр Гаврилов Тимур Ҳайдаров клиникасида ошқозонини қисқартириш операциясидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда 27 февраль куни «СтарХиту» хабар берди.
Пётр Гаврилов 17 февраль куни пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида бариатрик жарроҳлик амалиётини (ошқозон ҳажмини жарроҳлик йўли билан қисқартириш) ўтказди. Уч кундан кейин касалхонадан чиқарилгандан сўнг, Гаврилов касал бўлиб қолди – у кўкрак ва қориндаги оғриқлар, нафас олиш қийинлишувидан шикоят қилади. Шундан сўнг у ўзига тез ёрдам чақиради, аммо касалхонага ётқизишдан бош тортади.
Қариндошлари Тимур Ҳайдаровнинг клиникасини судга бермоқчи – улар Гавриловнинг ошқозон резекциясидан сўнг қон заҳарланишидан вафот этганига амин. Шов-шувли обрўга эга шифокор Ҳайдаров ўз касалхонасида содир бўлган ҳалокатли воқеага изоҳ бермаган.
Шарҳлар