Газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди

Фото: .xabar.uz

Кейинги йилларда фуқаролар томонидан аксарият автотранспорт воситалари билан ҳаракатланишда нисбатан арзон ҳамда экологик тоза ёқилғи тури бўлган сиқилган табиий газдан кенг фойдаланилмоқда.

Бироқ, аҳолининг автотранспорт воситаларида газ баллонларидан фойдаланиш талаб ва тартибларни билмаслиги, айрим ҳолатларда билган ҳолларда бепарволиги натижасида газ баллонлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони йилдан-йилга кўпаймоқда.

Фуқароларга сиқилган табиий газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:

  •  сиқилган табиий газ баллонлари билан жиҳозланган транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва унинг созлигини таъминлаш;
  • қўлбола ёки синовдан ўтказилмаган газ баллонлардан фойдаланмаслик;
  • сиқилган табиий газ баллонларининг газ узатиш мосламалари соз бўлишини таъминлаш;
  • газ баллонга меъёрдан ортиқ газ қуймаслик;
  • газ баллонларнинг ўрнатилишида малакали мутахассис хизматидан фойдаланиш;
  • автомобилга ўрнатилган баллонларнинг металл белбоғлари, кузов ёки бошқа металл билан ишқаланишига йўл қўймаслик;
  • автотранспорт воситаларига ўрнатилган барча баллонлар белгиланган талабларга мувофиқ сиқилган табиий газ баллонлар (метан) – 3 йилда 1 марта ҳамда суюлтирилган газ баллонлари (пропан) – 2 йилда 1 марта юқори босим остида (опрессовка) синовдан ўтказилишини таъминлаш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.