Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр
Россия Ўзбекистонга қўшни Қозоғистон орқали газ етказиб бериш ҳажмини аҳамиятли равишда оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида маълум қилди, деб ёзади DW.
“Ҳозир ‘Ўрта Осиё — Марказ’ қувур тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда, бу келаси йилдаёқ Ўзбекистонга газ ҳайдаш ҳажмини 11 миллиард кубометргача ошириш имконини беради”, — деди Путин.
“Ўрта Осиё — Марказ” газ қувури орқали етказиб бериш 2023 йил октябрида бошланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонга Россия гази транзити 1,28 миллиард кубометрни ташкил этган. 2024 йилда эса 3,8 миллиард кубометр етказилиши кутилмоқда.
Шарҳлар