Тошкентнинг 2 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: Ixbt

Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига 5 август куни соат 10:00 дан 17:30 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Хусусан, газ қуйидаги ҳудудларда бўлмайди:

Олмазор тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
“Хастимом” МФЙдаги 197 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Шайхонтоҳур тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Гулбозор” МФЙдаги 85 та ерли хонадон, 65 та коттеж, 3 та кўп қаватли уйлардаги 244 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.