Тошкентнинг учта туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Foto: Sputnik

Таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг бир қатор ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Газ, хусусан, қуйидаги ҳудудларда бўлмайди:

Бектемир тумани (соат 09:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Олтинтопган” МФЙдаги 322 та ерли хонадон
“Забардаст” МФЙдаги 45 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони
“Хўжа Учқун” МФЙ Марказий кўчасидаги 45 та ерли хонадон

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Маданият” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1851 та хонадон
“Халқобод” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 1189 та хонадон
“Бирдамлик” МФЙ Қўйлиқ 6-мавзесидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1483 та хонадон
“Шукрона” МФЙ Қўйлиқ 7-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйлардаги 641 та хонадон
У.Маҳмудов кўчасидаги 210 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 32 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.