Тошкентнинг иккита тумани газ таъминотидан вақтинчалик узилади

Фото: Ixbt

Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларига 10 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тоʻхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Миробод тумани (10:00 дан 14:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Олтинкўл” ва “Қорасув” МФЙларидаги 1455 та ерли хонадон, 22 та кўп қаватли уйлардаги 516 та хонадон
Фарғона йўли 2-тор кўчасида газ босими пасаяди
Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та

Янгиҳаёт тумани (10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Хушнуд” МФЙ 19 та кўп қаватли уйлардаги 1063 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.