ЙТҲ оқибатида Тошкентдаги минглаб хонадонлар газ таъминотидан узилди
11 июль куни соат 02:15 да рўй берган ЙТҲ оқибатида Яшнобод тумани “Гўзал” МФЙдаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган, деб маълум қилади “Ҳудудгаз Пойтахт”. Натижада Яшнобод туманидаги қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти авария бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.
Аҳоли истеъмолчилари: “Гўзал” МФЙдаги 70 та ерли хонадон;
“Олмос” МФЙ 58 та кўп қаватли уйлардаги 2436 та хонадон;
“Қалқон” МФЙ 40 та кўп қаватли уйлардаги 3200 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 10 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Улашиш:
Шарҳлар