Ўртачирчиқда табиий газдан ноқонуний фойдаланган  корхона аниқланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан “Ўртачирчиқтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “R.T.” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасидаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, “фуқоро давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.