Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган “Газель” ағдарилиб кетди

Foto: Surxondaryo viloyati IIB

Сурхондарё вилоятида қоидаларни бузган ҳолда темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган “Газель” ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.

28 сентябрь куни соат 16:40 ларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Термиз- Бақтрия” темир йўл бекатлари оралиғининг 4465-км 7-пикетида қўриқланадиган темир йўл кесишмасига поезд яқинлашаётганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган вақтда, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи «Газель” автомобилида қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ва темир тўсиққа урилиб автомобиль ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида электровоз тортиб кетаётган “Термиз-Дарбанд” шахарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25 да ҳаракатни давом эттирган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Масъуллар томонидан ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.