Тошкентнинг бешта тумани вақтинча газсиз қолади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг баъзи ҳудудларига 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.
Қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик газ бўлмайди:
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Тепақўрғон” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: 450 та
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): “Дамариқ” МФЙ К.Бешёғоч ва А.Қаҳҳор кўчалари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 12 та кўп қаватли уйлардаги 232 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та
Миробод тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): Нукус кўчаси
Аҳоли истеъмолчилари сони: 3 та кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Ҳамкоробод” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: 100 та
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Хўжа Учқун” МФЙ Марказий, Хидоят, Ёшлар ва Дарё бўйи кўчалари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 225 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шарҳлар