,

Гейтс жамғармаси даромади паст мамлакатларда турмуш даражасини яхшилашга 8,6 млрд доллар сарфлайди

Фото: Ведомости

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси 2024 йилда инқироз ва КОВИД-19 пандемиясидан сўнг глобал молиялаштиришнинг қисқариши шароитида кам даромадли мамлакатлардаги одамларнинг турмуш даражасини сақлаб қолиш ва яхшилаш учун рекорд даражадаги 8,6 миллиард доллар сарфлайди, дея хабар беради жамғарма матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, молиялаштиришнинг кўпайиши 2030 йилгача миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Жамғарма бошқаруви томонидан келишилган 2024 йил бюджети ўтган йилга нисбатан 4 фоизга ва 2021 йилга нисбатан 2 миллиард долларга кўп.

Жамғарма баёнотида айтилишича, глобал соғлиқни сақлаш бюджетлари умумий қисқармоқда ва даромади паст мамлакатларда соғлиқни сақлашга ажратмалар секинлашмоқда.

Давосда (Швейцария) бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумида Гейтс ва бошқа жамғарма раҳбарлари миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган оддий соғлиқни сақлаш маҳсулотлари, жумладан, вакцинали пластирлар ва сунъий интеллектга эга ультратовуш асбобларини ўз ичига олган рюкзакларни олиб юришни режалаштирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.