Ўзбекистонда сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди
26 июль куни UzAuto Motors Асака заводи конвейеридан 487 104 чи Chevrolet Lacetti ишлаб чиқарилди. У тарихда сўнгги Lacetti (Gentra) бўлиб муҳрланди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
2013 йилдан ишлаб чиқарилиши бошланган Chevrolet Lacetti илк йилларда 11 222 дона ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 89 565 донага етди.
“Ўтган 10 йил давомида у кўплаб автомобиль ихлосмандлари учун ишончли ва қулай автомобиль бўлиб халқ автомобилига айланиб улгурди. У автомобиль бозорида ўз ўрни ҳамда мавқеини мустаҳкамлаб, халқ қалбидан муносиб ўрин олди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалари 2022 йил декабрь ойида эълон қилинган, General Motors Global сиёсати туфайли 2024 йилнинг январидан Gentra (Lacetti) ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирган эди. Аммо 2024 йил майида UzAuto Motors эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар мавжудлиги сабабли Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқаришни давом эттираётгани хабар берилди.
Шарҳлар