Тошкентда Gentra 3 қаватли кўприкдан пастга қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушгани акс этган хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Видеоларда машина 3 қаватли кўприкнинг учинчи қаватида юқори тезликда ҳарактлангани, сўнгра бошқарувни йўқотиб, кўприк тўсиғини синдириб, иккинчи қаватга тушиб кетгани айтилади.
Воқеа 18 май куни соат 22:40 атрофида 21 ёшли ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги Lacetti (Gentra) 26 ёшли Ш. О. бошқарувида бўлган Monza билан тўқнашиши натижасида содир бўлган.
Тўқнашув машина кўприкдан қулаши олди ёки кейин содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Шарҳлар