Германия ҳарбий объектлари устида номаълум дронлар қайд этилди

dronesolutions.ru

Номаълум дронлар Германия ҳарбий объектлари устида мунтазам равишда кузатилмоқда, деб ёзади Bild. Ушбу дронларнинг манбаси ва мақсадлари ҳали аниқланмаган. Немис армияси бир йилдан ортиқ вақтдан бери бу муаммога дуч келмоқда, дронлар, айниқса, украиналик ҳарбийлар машғулот ўтказаётган ҳудудларда тез-тез пайдо бўлмоқда.

2022 йил октябрь ойида генерал Карстен Бройер ҳарбий полиция учун дронларга қарши курашувчи РЭБ HP47 электрон қурилмасидан фойдаланиш бўйича тренингни бошлаганди. Бироқ, бу чоралар муаммони ҳал қилишга олиб келмади. Ноқонуний дронлар парвозларига қарши курашиг бўйича ишчи гуруҳ 2023 йил ноябрь ойида тузилган, бироқ унинг ҳозирги мақоми ва самарадорлиги номаълумлигича қолмоқда.

Германия Мудофаа вазирлиги штат котиби Нильс Хильмер гуруҳ фаолиятини бошлашдан аввал Ички ишлар вазирлиги билан муайян жиҳатларни келишиб олиш зарурлигини эслатиб ўтган. Эркин демократик партиянинг мудофаа масалалари бўйича эксперти Маркус Фабернинг таъкидлашича, дронлар, айниқса, Украина ҳарбийлари ўқитиладиган Клиц полигонида кўп кузатилмоқда. Ҳарбийлар ва экспертлар дронларнинг учирилиши ортида Россия туриши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо бу версия учун ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.