Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шолснинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Xўжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолс икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Президент Германия бизнесининг Ўзбекистондаги йирик компаниялар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Германия саммити якунида сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс Конгресс марказидаги хиёбонда биргаликда дарахт экдилар.
Улашиш:
Шарҳлар