Германия ҳукумати Алишер Усмоновнинг вилласидаги автопаркни ҳибсга олди

Фото: Christoph Reichwein / dpa

Германия ҳукумати россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли виллада автомашиналар паркини ҳибсга олди, деб ёзади Spot нашри Германиянинг Bild газетасига таянган ҳолда.

5 октябрь куни эрталаб божхоначилар ва Марказий санкцияларни ижро этиш хизмати Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида Алишер Усмоновга тегишли бўлган Тегернзее кўли қирғоғида жойлашган виллада рейд ўтказди.

Натижада моддий бойликлар, жумладан қимматбаҳо автомобиллар, хусусан, Mercedes Maybach S500 автомобили ҳам мусодара қилинди.

Рейддан сўнг немис хавфсизлик кучлари вилладан тадбиркорнинг ҳибсга олинган мол-мулкини олиб чиқиб кетди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Мюнхен прокуратураси ташқи савдо ва тўловлар тўғрисидаги қонунни бузганлик, хусусан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш гумонлари туфайли ушбу виллада тинтув ўтказган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.