Германия вице-канцлери Роберт Хабек ҳукумат самолёти бузилганидан кейин Лиссабонда қолиб кетди
Германия вице-канцлери ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек янги ҳукумат Аирбус 350-900 самолётида носозлик туфайли Лиссабондан Берлинга уча олмади, дея хабар бермоқда ДW.
Хабек Wеб Суммит конференциясида қатнашганидан кейин қайтишни режалаштирган эди, бироқ 2024-йил июн ойида паркни янгилаш дастури доирасида хизматга кирган самолётда двигател носозлиги сабабли парвоз бекор қилинди.
Бу Германия ҳукумати самолётлари билан боғлиқ техник носозликлар биринчи марта эмас. Илгари шунга ўхшаш муаммолар ташқи ишлар вазири Анналена Барбок ва Германиянинг бошқа юқори мартабали сиёсатчилари, жумладан, собиқ канцлер Ангела Меркел ва президент Франк-Валтер Штайнмаер билан ҳам юзага келган.
Улашиш:
Шарҳлар