Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 10 минг доза комбинациялаштирилган препарат юборади
Германия Ўзбекистонга Casirivimab/Imdevimab комбинациялаштирилган препаратидан 10 000 дозани инсонпарварлик ёрдами сифатида юборади. Ушбу препарат коронавирус инфекциясига қарши курашишда жуда самарали, дея қайд этади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.
Тошкентга бугун соат 21:00да келадиган юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.
Casirivimab/Imdevimab («Roche» Швейцариянинг фармацевтика компаниясидан) — COVID-19га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий «антитаначалар коктейл». Ҳозирги вақтда препарат уларнинг ҳали ҳам янги штаммларга чидамли ягона комбинацияси ҳисобланади.
“Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлиш даражасини 70%га камайтирди, шунингдек касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирди”, – дейилади хабарда.
Ушбу препаратни жиддий асоратлар ривожланиши хавфига эга беморларнинг амбулатория гуруҳида ковидни оғир шаклигача ривожланишига йўл қўймаслик мақсадида қўллаш мумкин.
Шарҳлар