Германияда яна иш ташлашлар бўлиб ўтади
Verdi касаба уюшмаси Германиянинг йирик шаҳарларидаги аэропорт хавфсизлик ходимларини 1 февраль, пайшанба куни иш ташлашга чақирди, деб ёзяпти dpa. Катта рейсларни бекор қилиш ва кечикишлар кутилмоқда.
Иш ташлашда 25 мингга яқин ходимлар, шу жумладан йўловчилар, багаж ва бошқа ходимларни назорат қилиш билан шуғулланадиган ишчилар иштирок этади, уларсиз аэропортларнинг ишлаши мумкин эмас. Касаба уюшмаси иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда.
Бу Германия транспорт соҳасида бир ҳафта ичида учинчи йирик иш ташлаш бўлади: поезд машинистларининг иш ташлаши душанба куни эрталаб якунланди ва жума куни шаҳар транспорти ходимларининг иш ташлаши Бавариядан ташқари деярли бутун мамлакат бўйлаб режалаштирилган эди.
Шарҳлар