Гимнастикачи қизлар Жаҳон кубогини еттита медал билан якунлашди

Фото: НОК

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Тахмина Икромова булавадаги машқда кумуш, Наталя Усова эса бронза медалига эга чиққан. Шунингдек, гуруҳ машқида 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда қизлар Шаҳзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова, Ирода Содиқова кумуш медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйган. Барча йўналишдаги ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медал:
Тахмина Икромова (халқа)
Тахмина Икромова (тўп)

 Кумуш медал:
Тахмина Икромова (кўпкураш)
Тахмина Икромова (булава)
Тахмина Икромова (тасма)
Гуруҳ машқи (3 тасма ва 2 тўп)

Бронза медал:
Наталя Усова (булава)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.