Кучли таъсир қилувчи дорилар ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона “Pregabalin Capsules” номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.

«Фуқаро М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган “Марихуана” ҳамда 750 минг сўм қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.