Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Фото: ХДП.уз

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

“Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Чортоқ туманида яшовчи, 1986-й.т., муқаддам судланган шахснинг ёнида 2 кг. 47 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 4 кг. 942 гр. “гашиш” моддаси топилган. Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик моддалар муқаддам қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан Чортоқ туманига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилганлиги маълум бўлган.

«Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996-й.т., муқаддам судланган шахс ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада 1 кг. 842 гр. “гашиш” моддасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1984-й.т. фуқарога 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситасини қирғизистонлик наркокурьер муқаддам Янгиқўрғон туманидаги хуфия жойга қолдириб кетганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда. 

Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи, 1988, 1995, 1998 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан олиб келинган 936 гр. “опий” моддасини харидорга бериб, ундан келишилган пул маблағини олган вақтларида ушланган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган – 1992-й.т. ургутлик шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.