Интернет тармоғидан фойдаланиб гиёҳвандлик воситаларини сотганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда

Фото: Бухоро ИИБ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.