Google компанияси GPT-4 нейротармоғининг ўз вариантини тақдим этди
Google компанияси аллақачон Bard чат-ботига жорий қилинган Gemini тил моделини тақдим этди. Компаниянинг таъкидлашича, у 32 параметрдан 30 тасида GPT-4 тейротармоғини ортда қолдиради.
Gemini нейротармоғи компаниянинг барча маҳсулотлари, жумладан, қидирувнинг бир қисмига айланиши кутилмоқда. Янги модель жорий йилнинг май ойидан бошлаб реклама қилина бошлади.
Gemini учта версияда тақдим этилади: Ultra, Pro ва Nano. Gemini Pro ҳозирда ишга туширилган бўлиб, унга Google Bard чат-боти орқали кириш мумкин.
Google DeepMind СЕО бош директори Демис Хассабис тил моделини эълон қилиш чоғида Gemini бир қатор кўрсаткичлар бўйича OpenAI компаниясининг GPT-4 нейротармоғидан устун эканлигини айтади. Бироқ, эълон билан бирга чоп этилган Google техник ҳужжатда Gemini Pro кўпгина кўрсаткичларда GPT-4 нейротармоғидан эмас, балки GPT -3.5 дан устун бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Хассабиснинг сўзларига кўра, нейротармоқнинг Ultra версияси 2024 йил бошида Bard Advanced версияси орқали фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Шарҳлар