Google компанияси рекламани сотиш бўлимида ишлайдиган юзлаб ходимларни бўшатиш ниятида
Американинг Alphabet компаниясига тегишли Google корпорацияси ўзининг рекламани сотиш бўлимидаги бир неча юз нафар ходимини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда Business Insider нашр ихтиёрида бўлган, Google тижорат директори Филипп Шиндлернинг хизмат қайдномасига таяниб хабар беради.
Шиндлер ўз бўлими ходимларига йўллаган ички мактубида «қисқартиришлар Google сотувлар бўлимидаги ишларнинг ўзгариши натижаси» эканлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафта компания ўзининг рақамли ёрдамчилари ва аппарат гуруҳларида ишлайдиган юзлаб муҳандислар ва бошқа ходимларни, жумладан Pixel, Nest ва Fitbit учун масъул бўлганларни ишдан бўшатишини айтганди. Ўшанда Google жамоалардаги кадрлар ўзгариши давом этишини қўшимча қилганди.
Шарҳлар