Google компанияси россияликлар учун бепул хизматларни қолдириш ниятида эканини айтди
Компания россиялик фойдаланувчиларнинг муаммоларидан хабардор эканлигини ва уларни ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Google ўзининг бепул хизматларини Россиядан фойдаланувчиларга қолдириш ниятида эканлигини расман маълум қилди, деб ёзади “Известия” .
Улар янги ҳисоб қайдномаларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолардан хабардор эканликларини ва уларни бартараф этишга ҳаракат қилаётганликларини таъкидладилар.
“Биз бу муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаяпмиз. Биз Россияда бепул хизматларимизни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишда давом этамиз”, — дея вазиятни изоҳлади Google.
Улашиш:
Шарҳлар