Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
Россиялик хонанда Григорий Лепснинг 23 октябрь куни Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида ўтказилиши керак бўлган концерти бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилотчиларга таяниб, Afisha.uz нашри хабар беради.
Кейинроқ Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги концерт “баъзи техник сабабларга кўра қолдирилганини” маълум қилди.
Сотиб олинган чипталар қайтарилади.
Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаоллар Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини фаол қўллаб-қувватлаётган санъаткорнинг чиқишларини бекор қилишни талаб қилишди.
Бунга жавобан Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда санъат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. Мамлакатга таклиф этилган санъаткорлар ҳақида у: “Улар келишади, ўз санъатларини намойиш этишади ва кетишади”, – деди.
Шарҳлар