,

Грузия бош вазири истеъфога чиқмоқда

Ираклий Гарибашвили
Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили истеъфога чиқяпти. Бу ҳақда у ҳукумат маъмуриятида бўлиб ўтган фавқулодда брифингда маълум қилди.

«Жамоамиз билан муҳокама қилган қароримиз ҳақида жамоатчиликни хабардор қилмоқчиман: бугун мен бош вазир лавозимини тарк этаман», – деди Гарибашвили.

Аввалроқ мухолифат матбуоти Грузия ҳукумати ва ҳукмрон партия таркибида бўлажак ўзгаришлар ҳақида маълумот тарқатган эди. “Мтавари” телеканалининг маълумотларига кўра, “Грузия орзуси” партиясининг етакчиси Ираклий Кобахидзе ҳукумат раҳбари бўлиши мумкин.

Ҳукмрон партия раиси ўрнини Ираклий Гарибашвили ёки Бидзина Иванишвилининг тўнғич ўғли Ута Иванишвили эгаллаши мумкин.

Парламент спикери Шалва Папуашвили бу суҳбатлар «ғийбатлар» эканлигини билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.