,

Грузия президенти ўз номзодини иккинчи муддатга илгари суришга тайёр

Фото: Открытые источники

Грузия президенти Саломе Зурабишвили иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишга тайёрлигини маълум қилди. У шу йўл билан мамлакатнинг Европа интеграциясига ҳисса қўшиш ниятида эканини таъкидлади.

“Мен Грузия Европа йўлига қайтиши учун каттароқ масъулиятни ўз зиммамга олишга ва иккинчи муддатга сайланишга тайёрман. Агар мен таклиф қилган низом (сайловда ғалаба қозонган тақдирда мухолифатнинг ҳаракат режаси) иш берса, мен европалик ҳамкорларимиз билан музокарачи бўлишга тайёрман”, — дейди Зурабишвили Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида.

Зурабишвили Грузиянинг амалдаги расмийларини мамлакатни Европадан ажратиб, Россия протекторати остига олишга уринаётганликда айблади. Президентнинг сўзларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси ўз ҳаракатлари, жумладан “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш орқали “Москва билан яқинлашиш фойдасига жуда ҳалол танлов” қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.