Грузия раҳбарияти коррупцияга текширилади

Правительство Грузии
Фото: Jam News

Коррупцияга қарши кураш бюроси Грузия ҳукумати аъзолари, парламент, Аджария ва Абхазия олий вакиллик органи депутатларини, шунингдек, ҳукумат аъзоларининг мулк декларациясини “юқори жамоатчилик  манфаатлари ва коррупция хавфи юқорилиги сабабли“ ўрганишни режалаштирмоқда.

Бюро 300 нафар мансабдор шахслар, жумладан, Бош вазир Ираклий Гарибашвили, “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Кобахидзе, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, уларнинг ўринбосарлари ва парламент депутатлари, шунингдек, Тбилиси мэри Каха Каладзенинг мулк декларациясини текширади, деб қайд этилади Коррупцияга қарши кураш бюросининг сайтида.

Биз аввалроқ Грузия ҳукумати деолигархлаштириш режасини ишлаб чиққани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.