Грузия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

8-апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатларз ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилган.

Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.