Гулистон шаҳрида тадбиркор пулларини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи тадбиркордан 90 млн сўм олишда гумонланмоқда, деб ёзмоқда Бош прокуратура Департаменти матбуот хизмати.
Хабарга кўра, «Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар